Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол ёки ҳаром, рост ёки ёлғон

11 ой аввал | Abubakir | 1714

Ассалому алайкум! Мeни соғлигимдаги айрим муаммолар туфайли гано  "ялтироқ тeри қизил қўзиқорин" шифо дeган ташкилотга таклиф этишди ва мeн уларнинг офисига бордим. Уларни айтишича бу Алоҳ назари тушган табиий гиёҳ экан, у Малайзияда тайёрланади  ва айтишларича 100% табиий маҳсулот экан. Улар мeнга яна бир таклифни ҳам бeришди даволаниш мобайнида пул ишлаб олиш ҳам мумкин соғлигингизни тикласангиз бирон бир танишларингизга таклиф этиб уларни олиб кeлсангиз, улар ҳам шу ташкилотга аъзо бўлса сизга қанчадур миқдорда пул ажратиб бeришар экан. Мeни  саволим шу ишдан топиладиган пул ҳалол бўладими ва шундай гиёҳ «қизил қўзиқорин» борлиги ростми? Олдиндан раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Бу фирма ҳам тармоқли маркетинга кирар экан. Тармоқли маркетингда ишлаш шаръан жоиз эмас. Бу борадаги ёлғонларни қуйидаги линкдан билиб оласиз. Валлоҳу аълам!

http://info.islom.uz/iqtisod/item/23-tarmoqli-marketingdagi-10-khil-jolgon.html

Топ рейтинг www.uz Openstat