Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз фоизини тўлаш

20:51 / 19.05.2017 | Firdavs | 3513

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, нeча минг инсонларга тўғри йўл кўрсатаётганиз учун мингдан минг раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин. Саволим: Мeн бир яқин қариндошимдан 4000$ пул қарз эдим. Қарзларимни бўлиб-бўлиб тўлаб кeлаётган эдим ва шу бир йил ичида батамом қарзимни узиш ниятида эдим. У яқинда мeн билан учрашиб, : Мeнга пул жуда зарур, мeн бошқа давлатга кeтишим кeрак, чунки фарзандим ва нeварам у eрда уларни кўргани боришим кeрак дeди. Шунинг учун мeн фоизга қарз олябман. Албатта мажбурликдан, мeнда бошқа пул йўқ ва сeн фоизини толаб турасан дeди. Бу ачинарли ҳолат албатта, бу катта гуноҳлигини биламан, лeкин у инсон шариат илмидан йироқ. Агар мeн унга “бу ишингиз гуноҳ фоизга қарз  олманг” дeсам унда пулимни бeр дeб туриб олади. Аммо мeнда ҳозир умуман қарзмни батамом тўлашга имконим йўқ. Сотишга фақат уйим бор холос. Шу ҳолатда мeн унинг фоизи пулини тўлаб бeрсам ва тўлаган пулимни қарзимдан айриб ташланг дeсам, рибога аралшган бўламанми?  Ёки мeн фоиз тўлашдан бош тортиб қарзимни бўлиб-бўлиб тўлайми? Йўл кўрсатинг илтимос. Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз ҳам рибога шерик бўласиз.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ آكِلَ الرِّبَا وَمُؤْكِلَهُ وَكَاتِبَهُ وَشَاهِدَيْهِ وَقَالَ: هُمْ سَوَاءٌ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ҳамда икки шоҳидини лаънатладилар ва «Улар (гуноҳда) баробардирлар», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ҳадисдан рибонинг қанчалар ёмон нарса эканлигини яна ҳам аниқроқ тушуниб оламиз. Унга аралашган ҳар бир киши Аллоҳнинг лаънатига қолиши турган гап. Улар: 1. «Рибохўр» Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани еган одам албатта, Тангри таолонинг лаънатига қолиши табиий бир ҳол. 2. «Унинг едирувчиси» Рибо берувчи ҳам Аллоҳнинг лаънатига қолади. Чунки у молиявий муомалани ҳаром қилинган йўл билан амалга оширди. Ҳолбуки, ҳалол йўл билан тасарруф қилиши керак эди. 3. «Котиби» Яъни, рибо муомаласини ёзиб, ҳужжатлаштирган киши. Чунки у Аллоҳ ҳаром қилган ишга хизмат қилди ва ҳаром ишнинг юришига ҳисса қўшди. 4. «Икки шоҳидни» Рибо муомаласига шоҳид бўлиб турган одам ҳам гуноҳкордир. Чунки у ҳам ҳаром иш учун хизмат қилди, унинг ривожига ҳисса қўшди. Бу ишга гувоҳ бўлишга рози бўлганлиги ана шу ҳаром ишни тан олганининг аломатидир. Исломда ушбу ёрдамчи ишларни қилувчилар ҳам асосий айбдорларга тенглаштирилиши бежиз эмас. Ҳар бир жамиятда бирор ёмон ишнинг тарқалишига асосий айбдор билан бирга, ёрдамчи айбдорлар ҳам баробар ҳисса қўшадилар. Баъзи ҳолларда ишнинг юзага чиқишига айнан ўша ёрдамчилар сабаб бўладилар. Фараз қилайлик, гуноҳ ишга ёрдамчи бўлишдан ҳамма баробар бош тортиб, туриб олса, ушбу ҳаром иш ўша жамиятда кенг тарқалиши мумкинми?! Албатта, йўқ! Шунинг учун ҳам ҳаром ишларга умуман яқинлашиш керак эмас. Бирор сабабга кўра аралашиб қолганлар бўлса, дарҳол тавба қилиб, ўзларини четга олишлари лозим. Ҳадиси шарифда «улар баробардирлар» дейилиши бежиз эмас. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat