Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тажвиддан савол

18:26 / 20.05.2017 | Sarvar | 2223

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Абаса сураси 16-оятнинг ёзилиши  «кирооми баророҳ» бўлсада, қироатда  «кироомимбаророҳ» (мим орттириб) деб талаффуз қилинмоқда. Бундай қироат қилинишининг боиси нима?
Ал- ахирийн сўзи нега ал- аахирийн (икки ҳаракат чўзиб) деб талаффуз этилади? Саволларимга тажвид китобларидан жавоб топа олмадим, илтимос, шуларни батафсилроқ тушунтириб берсаларингизлар.  Саволларимда хатолик бўлса, маъзур тутинглар!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1. "Кироомим баророҳ" аслида "кироомин баророҳ" бўлиб, бу ерда танвин "ба" ҳарфига йўлиқяпти. Қоида бўйича, сукунли нун ёки танвин "ба" ҳарфига йўлиқса, "иқлоб" қилиб, яъни "нун" ни "мим" ҳарфига алмаштирилиб ғунна билан ўқилади.

2. "Аахирийн" калимаси аслида "аъхирийн" яъни биринчиси ҳаракатли, иккинчиси сукунли бўлган иккита ҳамзали калима бўлган. Бу ерда бадал қоидаси бўлиб, иккинчи сукунли ҳамзани биринчи ҳаракатли ҳамзани ҳаракатига мос мад ҳарфига алмаштирилади. Бу ерда иккинчи ҳамза биринчи ҳамзанинг ҳаракати (фатҳа) га мос бўлган алифга алмаштирилади. Натижада "аъхирийн" калимаси "аахирийн" бўлиб қолади. "Аахирийн" деб чўзилишининг сабаби, бадал мади бўлганлиги учун. Бадал мад, табий мад сирасига киради ва у икки ҳаракат миқдорида чўзилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat