Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақлид

11 ой аввал | jobirxon | 1247

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, хозирги тўйларимизда кeлин куёв ғарб давлатларидeк кийиниб никоҳдан олдин эсталик учун дeб фотосeссия қилиш урфга айланиб қолди. Бунга шариатимизда қандай қаралади?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Шариатимизда : “Аллоҳ таоло ҳаром қилган ишни “яхши бўлибди” дейиш, уни олқишлаш куфр саналади” деган қоида бор. Шу ҳолатга тушиб қолишдан сақланишимиз керак.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لَيَأْتِيَنَّ عَلَى أُمَّتِي مَا أَتَى عَلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ ، حَذْوَ النَّعْلِ بِالنَّعْلِ , حَتَّى لَوْ كَانَ فِيهِمْ مَنْ يَأْتِي أُمَّهُ عَلانِيَةً ، لَكَانَ فِي أُمَّتِي مَنْ يَفْعَلُ ذَلِكَ


Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Шак-шубҳасиз умматим бошига бану Исроил бошига келган ишлар келади. Худди оёқ кийимининг бир пойи бошқасига мос келганидек бўлади. Ҳатто уларнинг ичида ошкора онасига яқинлик қилган кишил бўлган бўлса, умматим ичида ҳам шундай қиладиганлари бўлади” дедилар.
Термизий, Ҳоким ва Шофеъийлар ривояти.
Тақлид қилишда эҳтиёт бўлайлик. Охир оқибат шу даражага етиб қолганлардан бўлиб қолмайлик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat