Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намози ҳақида

10 ой аввал | lenur | 1975

Ассалому алайкум! Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади :  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума хутбасини укиётган вактларида бир киши кириб келди ва ўтирди сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига қараб 2 ракат масжид намозини ўқидингми дедилар у киши йўқ деб жовоб қилди. Шундан тур ва 2 ракат масжид намозингизни ўқи дедилар. Сахих ал Бухорий 930-931 муслим 875.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Имом хутбадалигида нафл намози ўқилмайди. Фуқаҳолар сиз келтирган ҳадисдаги воқеъани “хусусий воқеъа бўлиб, ундан умумий ҳукм олинмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини тургазиб намоз ўқитишларида унинг ҳолатини изҳор қилиш эди. Шунинг учун намоздан кейин одамларни унга садақа қилишга тарғиб қилдилар” деганлар. Шунинг учун ҳам Абу Ҳанифа имом Молик, Лайс, Саврий ва саҳоба-тобеъинларнинг жумҳури “хутба вақтида намоз ўқилмайди. Балки масжидга етиб келган жим ўтириб хутбани эшитади” деганлар. Бу гап Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat