Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуолар ҳақида

10:34 / 09.06.2017 | Anvarjon | 2760

Ассалому алайкум! Азиз устозлар Аллоҳ илмингизга илм қўшиб умрингизни зиёда қилсин иншаАллоҳ. Саволим шундан иборатки юрак сиқилиб қаттиқ тушкунликка тушганда ёрдам бeрадгон, инсонни тинчлантирадгон дуолар борми? Агар саволим ноўрин чиққан бўлса олдиндан узр сўрайман.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Тўрт нарсадан ғафлатда қолманг!
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Тўрт нарсадан ғафлатда қолган тўрт кишига ҳайронман:
Биринчиси ғам-ғуссага ботган одам. У қандай қилиб Юнус алайҳиссаломнинг Қуръонда келган, «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, иннии кунту миназ-золимийн» (Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен ўзимга зулм қилиб қўйдим) деган дуосидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва ғам-ғуссадан нажот бердик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 87, 88-оятлар)
Иккинчиси катта зарар етган одам. У қандай қилиб Айюб алайҳиссаломнинг Қуръонда келган, «Иннии, массанияд-дурру, ва анта арҳамур-роҳимийн» (Менга оғир зарар етди. Аммо Сен раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлисисан) деган дуосидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва унга етган зарарни кетказдик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 83, 84-оятлар)
Учинчиси даҳшатга тушган одам. У қандай қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонларнинг «Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал-вакил!» (Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот қандай яхши вакил!) деган ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Улар Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила қайтдилар, уларга асло зарар етмади» демоқда-ку! (Оли Имрон сураси, 173, 174-оятлар)
Тўртинчиси одамларнинг макрига алданган киши. У қандай қилиб Мусо алайҳиссаломнинг Қуръондаги «Ва уфаввиду амрии илаллоҳ. Инналлоҳа басийрун билъибаад» (Ишимни Аллоҳга топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир) деган сўзидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Аллоҳ уни уларнинг ёмон макридан сақлади» демоқда-ку? (Ғофир сураси, 44, 45-оятлар). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat