Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Арафадаги руза

10 ой аввал | Sαвr | 1537
Ассалому алайкум! Бизнинг томонларда арафа куни тушдан сўнг турмуш қурмаган ёшлар рўзасини очиб юбориш (қасддан, албатта) одати бор. Агар шундай қилса бахти ушланиб қоларкан. Бу бидъатми? Бидъат бўлса рўзасини қасддан очгани учун каффорот тутадими? Олдиндан рахмат!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Бу гап дин душманларининг гаплари бўлиб, бу куни қасддан очганлар бир кун қазо ва 60 кун каффорат тутишлари шарт. Шунингдек бу гапларни айтувчилар иймонига эҳтиёт бўлсинлар. Чунки Аллоҳ таоло рамазон рўзасини, шунингдек арафа кунининг рўзаси ҳам субҳдан то қуёш ботгунча бўлади – деган. Бу қатъий далил билан собит бўлган. Қатъий далил билан собит бўлган ҳукмни инкор қилиш куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat