Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

фитр садақа

08:50 / 10.06.2017 | Alisher | 3606
Ассалому алайкум! Рамазон ойи муборак бўлсин. Мен хали уйланмаганман. Мен хам фитр садақа бераманми? Берсам нечи киши бошига бераман. Аллох хаммамиздан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Закотнинг нисоби уч хил бўлади. 1. Закот бериш вожиб бўлиши учун нисоб; 2. Закот олмаслик учун белгиланадиган нисоб. 3. Тиланишни ҳаром қиладиган нисоб. Биринчи нисобни белгилашда ҳожати аслийдан ташқари номий (ўсиб турувчи) молларни ҳисобланади. Масалан: тилло, кумуш, нақд пуллар, тижорат моллари ва закоти берилиши шариатда белгиланган чорва ҳайвонлари. Иккинчи нисобни белгилашда эса, ҳам номий(ўсиб турувчи) ҳам номий бўлмаган(ўлик мол) молларни ҳисоб қилинади. Ўсиб турувчилари юқоридагилардан маълум. Номий бўлмаганлари эса, тижорат мақсадида бўлмай ўғиллар учун сотиб олинган қуруқ ерлар, (ўзи ўтирган уйининг ёнидаги ҳоналардан ташқари) ижарага берилмай бўш турган уйлар, ўғил-қизга бериш мақсадида олиб қўйилиб, уларга мулк қилиб берилмаган сеп-сидириғлар, (агар уларга мулк қилиб берилган бўлса, олган ўғил қизларнинг нисобига ҳисоб қилинади), ҳеч вақт истеъмол қилинмайдиган сувенир ва идишлар, телевизор ҳам ҳожати аслийдан ташқари мол саналади. Бу нарсалар гарчи закот беришда ҳисобга олинмасада, закот олишда ҳисобга олинади. Кимнинг ҳожати аслийсидан ташқари юқорида зикр қилинган нарсалари бор бўлиб, закот нисобига етса, ундай кишиларга закот олиш жоиз эмас. Лекин, зиммасига қурбонлик қилиш ҳамда фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Биринчи нисобни билиш закот берувчилар чун зарур. Иккинчи нисобни билиш эса, ҳам берувчи (ўз ўрнига бериши учун) ҳам олувчи учун зарурдир. Чунки бу нисобга ҳам кўп ҳукмлар тартиб топади. Масалан, Садақаи фитр бериш, қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Садақа олмаслик (ҳадя бўлса жоиз), назр қилинган гўштни емаслик, назр қилинган нарсаларни олмаслик керак бўлади. Учинчи нисоб бир кунлик егулиги бўлатуриб тиланчилик қилиши ҳаром бўлган нисобдир. (Умдатул фиқҳ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat