Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гапни тасдиқлаш

12:01 / 13.06.2017 | Rustam | 5026

Ассалому алайкум! Тақдир тақозоси билан мен 2 маротаба пархонга бордим. У ерга боришимдан мақсадим, улар хам бир нимани айтармикан деган мақсадда эдим. Лекин мен пархонни гапларига ишонганим йўқ, астағфируллоҳ дедим. Мен уни гапини тасдиклаганим ҳам йўқ. Энди бу ишим ширкка кириб қолмайдими? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ишонмаган одам улар олдига борадими? Яхшиямки, сизга ёқадиган гап оғзидан чиқмабди. Акс ҳолда умрбод ортидан қолмасдингиз. Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни ҳеч нарса билмасликларини айтиб турсалар, сиз шубҳа қилиб, “бирор нарсани билармикан” деб боришингиз тўғри бўладими? Аллоҳ таоло “Жин” сурасида марҳамат қилади:

عَالِمُ الْغَيْبِ فَلَا يُظْهِرُ عَلَى غَيْبِهِ أَحَدًا۝

“У ғайбни билувчидир ва ҳеч кимни Ўз ғайбидан хабардор қилмас.

إِلَّا مَنِ ارْتَضَى مِن رَّسُولٍ فَإِنَّهُ يَسْلُكُ مِن بَيْنِ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِ رَصَدًا۝

27. Ўзи рози бўлган Расул мустасно. Албатта, Аллоҳ унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатиб юрувчи йўллаб қўядир… Бу икки оятнинг умумий маъноси қуйидагича: Ғайб, яъни бандаларнинг илми етмаган нарсани фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади. Ҳамда уни ҳеч кимга билдирмайди ҳам. Аммо баъзи ғайб нарсаларни Ўзи хоҳлаган пайғамбарларига билдириши мумкин. Шунда ҳам баъзи гап-сўзлар аралашиб, адашиб кетишининг олдини олиб, ўша Пайғамбарининг олдидан ҳам, ортидан ҳам муҳофаза қилиб юрувчи фаришталарни қўйиб қўяди. Демак, ғайб илмини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи-ю, баъзисини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билишлари мумкин. Шундай экан, нима учун мўмин-мусулмонлар ичидан кўплаб кишилар турли фолбин, ромчи ва бошқаларга эътиқод қўйиб, уларга мурожаат қилиб, сўзларига ишонишади. Бу бидъат ва хурофотдан бошқа нарса эмас. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat