Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оғиз очиш вақти қандай?

10:10 / 14.06.2017 | Musavvirxon | 1764

Ассалому алайкум! Мeн бир масалада доим қийналаман. Ифторлик вақтида оғиз очиш вақти кeлган бўлса ҳам(тақвимда) ҳали қуёш ботмагандай туюлади. Шуни ҳисобига тақвимдаги вақтдан ҳам ўн-ўн бeш дақиқа кeйин очишга одатландим. Айтингчи бундай қилсам рўзамга зиён eтмайдими? Қазо бўлиб қолмайдими? Умуман олганда тақвимга қараб қўрқмай оғиз очса бўлавeрадими? Аллоҳ илмингизни зиёда этсин. Омин!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Беш дақиқагача кутишингиз афзал, ундан ортиғига ҳожат йўқ. Сабаби Тошкент шаҳрининг ичида яшайдиганлардан кўра шаҳарнинг ташқарисидаги Қозоғистонга чегарадош қишлоқларга бориб қарасангиз қуёш ҳали тўлиқ ботмаган бўлади. Чунки у жойлар шаҳардан анча баланд жой ҳисобланади. Шунингдек баланд уйда яшайдиганлар биринчи қаватдагилардан кечроқ очадилар. Бошқа юртларда маълум бир қаватларда очиш вақтини алоҳида ёзиб ҳам қўйилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat