Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос ҳақида савол

11:24 / 14.06.2017 | Farrux.m | 3518

Ассалому алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг” ҳайъати аъзолари ҳамшаҳар танишимизнинг илтимосларига биноан мерос масаласидаги саволларини сизларга йўллаяпман.
Савол: Бизлар оилада саккиз нафар фарзандмиз: олтита ўғил ва иккита қиз. Ота-онамиз қазо қилганлар. Ота-онамиз умрларининг охиригача энг кичик фарзандлари билан яшаб ўтдилар.
Отам нафақа пулларининг ортиқчасини йиғиб ҳаж сафарига бориш мақсадида банкка омонатга қўяр эдилар. Отамнинг вафотларидан сўнг банкдаги пуллар нотариус орқали мерос сифатида менга, яъни энг кичик фарзандларига қолди. Шу қолган меросдан акаларим ва опаларимнинг ҳаққини шариат ҳукмига мувофиқ қандай тақсимлашимиз керак?
Шу ўртада яна бир масала чиқиб қолди, банкдаги пулнинг умумий миқдори 14 700 000 сўм. Шундан 5 200 000 сўми банк фоизи экан (омонатга қўйилгани учун). Отамнинг ўзларига тегишли пуллар миқдори 9 500 000 сўм. Шу пуллардан 5 200 000 сўмини қаерга сарфласак бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 9 500 000ни 14га бўлинади. Шунда 678.571.42 тийиндан икки қизга, шуни икки баробари ҳар бир ўғилга берилади. 5 200 000 сўмни фақир мискинларга савоб умид қилмасдан садақа қилиш вожиб. Ота-она вафотларидан олдин уй-жойларни тақсим қилиб берган бўлсалар керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat