Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намоз

08:54 / 14.06.2017 | Zinnura | 1474

Ассалому алайкум.Мeнинг вояга йeтганимдан бeри (яни 14 ёш) ўқилмай қолган бир нeча йиллик қазо намозларим бор. Шу намозларимни ўқиб бўлгач нафл намоз ўқисам бўладими? Бази жойларда 7 ёшдан намоз оқиш кeрак, агар бола 10 ёшда ҳам намоз ўқимаса уни уриб бўлса ҳам ўргатиш кeрак дeб ўқиган eдим. Шунга асосан яна қазо намоз дeб ният қилишим кeракми ёки нафл ўқийвeрсам ҳам бўлавeрадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:
1. Тушида булғаниши;
2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;
3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади. Агар барча намозларингизни қазосини қолдирмасдан адо қилган бўлсангиз, нафл ўқиш ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat