Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кредитга автомобиль олиш ҳақида

11:33 / 17.06.2017 | Behzod | 3358
Ассалому алейкум ҳурматли устозлар! Мен кредитга автомобиль олиш ниятидаман, нақд пулга олиш учун маблағим етарли эмас. Интернетда эълон кўрдим, лекин фоизи бўлгани учун иккиланиб турибман. Эълонда шундай ёзилган: "Нақд пулга машина олишга маблағингиз (пулингиз) етмаябдими? Биз сизга яъни жисмоний шахслар учун арзон авто кредитни тафсия қиламиз. Сиз ўзингизни хохшингиз ва келишувингизга асосланиб 1йилдан 5йилгача тўлаш шартномасини тузишингиз мумкун. Машиналар ишлаб чиқарилган йили 2012 йилдан 2016 йилгача бўлади. Бошланғич тўлов автомашинанинг нархига қараб 0% (фоиз) ёки 25% (фоиз) ва йиллик тўлов 10%(фоиз) белгиланган." Илтимос менга қандай йўл тутишимда ёрдам беринглар, бу йўсинда автомобиль олиш менга ҳалолми ёки ҳаромми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Уларнинг шартномасида “ойда берилиши керак бўлган пулни муддатдан кечиктирилса фалон фоиз қўшиб беради” деган шарт бўлса, уни олиш шаръан жоиз эмас. Пулингизни тўплаб, қарз бўмасдан олганингиз яхши. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat