Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эътикофни қандай адо қилса бўлади?

10 ой аввал | Abdulloh | 2289

Ассалому алайкум! Эътикофни масжидларда ўтирса яхши дeйилган, сабаби Аллоҳнинг уйида шайтон бўлмайди дeб эшитганман. Бизнинг масжидларда қолиб эътикоф ўтиришга қўйишмайди? Нима қилсак бўлади?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Сиз бамдоднинг вақти киришидан аввал масжидга кириб, эътикофни ният қилиб ўша куни шомни ўқиб чиқсангиз суннат бўлган эътикофни адо қилган бўласиз. "Кифоя" китобида қуйидагича келади:
Эътикоф ўзига хос алоҳида ибодат бўлиб, у ила банда қалб мусаффолигига, дунёнинг ташвишларидан узилишга, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишга ва шу каби кўпгина фазлларга эришади.
Унинг ози бир кундир.
Аммо имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳи: «Эътикофнинг ози бир оз муддат бўлса ҳам бўлади», деганлар ва шунга фатво берилган.

Шунга биноан ҳозирда ҳар масжидга кирганингизда эътикофни ният қилиб олинг. Оз муддатлтсини бажарган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat