Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақти.

16:32 / 25.06.2017 | Суннат | 2681
Ассалому алайкум! Бизни вилоятда хуфтон 21:36 да кирар экан,шаҳримизда ундан ҳам кечроқ икки-уч минутга.Намозни масжидимизда 21:30да ўқияпмиз,азон тахминан 21:27да айтиляпти.Намознинг шартларидан бири вақти кирган бўлиши керак-ку. Савол:Ўқиятган намозимиз дурустми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Шомнинг икки вақт бор. Бири қизил шафақ йўқолгунича, иккинчиси ундан кейин келадиган оқ шафақ ҳам йўқолгунича. Бизнинг диёрларда бир неча йилдан бери хуфтонни қизил шафақ йўқолганидан кейин ўқияпмиз. Шомни қизил шафақ йўқолгунича кечиктирмаслик керак.
Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир. "Кифоя" китобидан.
Худди шунингдек пешиннинг ҳам икки вақти бор. Бири ҳар бир нарсанинг сояси бир мисл бўлгунича, иккинчиси икки мисл бўлгунича. Қиш кунлари диёримизда аср намозини икки мисл кирмасидан олдин ўқилади. Шунинг учун пешинни бир мислдан кейинга кечиктирмаслик керак. 21:27да қизил шафақ йўқолган бўлади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat