Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пешин намозининг охирги вақти

12:28 / 01.07.2017 | AbdulAziz Mirsaidov | 2404
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух! Мени пешин намозининг охирги вақти борасида саволим бор эди. Мен «Излаш хизмати» дан фойдаланиб озгина бўлсада изландим. Аммо бу масалани тушунишим озгина қийин бўляпти. Шу сабали «Зикр ахлидан» сўрасам мақсадга мувофиқ бўлса керак деб ўйладим. Савол: Пешиннинг охирги вақтини белгилашда уламоларимиз икки хил ижтиҳод қилган эканлар. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи: «Завол пайтидаги сояни ҳисобга олмай, ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча», деганлар. Имом Абу Юсуф, Муҳаммад ва Зуфар раҳматуллоҳи алайҳим: «Завол пайтидаги сояни ҳисобга олмай, ҳар бир нарсанинг сояси ўзига бир баробар бўлгунча», деганлар. Бирон сабаб пешин намозини кечиктиришга тўғри келиб қолса қайси вақтгача кечиктирилса бўлади? Яъни «Завол пайтидаги сояни ҳисобга олмай, ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча»ми (буни мен бизда тақвимда қўрсатилган «Аср» намозининг вақти кургунча ўқиб олса бўлади деб тушундим) ёки «Завол пайтидаги сояни ҳисобга олмай, ҳар бир нарсанинг сояси ўзига бир баробар бўлгунча» ми? (бунда «Аср»  намозининг биринчи кириш вақти бўлса керак деб тушундим. Масалан, биздаги тақвимда  «Аср» намози бугун 18:00 бўлса, биринчи кириш вақти 16:27 деб кўрсатиляпти). Узундан узун савол ёзиб Сизларни вақтингизни олаётганим учун узр сўрайман! Аллох Сизлардан рози бўлсин!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ҳар бир насанинг сояси ўзига бир баробар бўлгунча. 16:27 аср вақти кириши, Завол пайтидаги сояни ҳисобга олмай, ҳар бир нарсанинг сояси ўзига бир баробар бўлгунча фатвосига кўра белгиланган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat