Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзига сағона қуриш

09:41 / 06.07.2017 | Doniyor | 4946

Ассалому алайкум! Инсон ҳаётлик даврида ўзига сағона қуришга динимизда рухсат борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллома ибн Обидин роҳматуллоҳи алайҳ «Дуррул-Мухтор»га ёзган ҳошиясида шундай дейдилар: «Агар маййитни ернинг остига дафн қилиш мумкин бўлса, ер остига дафн қилиш фарз эканига ижмоъ қилингандир. Бундан келиб чиқадики, ер остига дафн қилиш имконияти бўла туриб, маййитни ер устига қўйиб, устидан сағана қилиш билан фарз адо бўлмайди».

وهو فرض كفاية إن أمكن إجماعا ومفاده أنه لا يجزي دفنه على وجه الأرض ببناء عليه

«Имкон бўлса, маййитни ер остига дафн қилиш ижмоъан фарз ҳисобланади. Бундан ер остига дафн қилиш имконияти бўла туриб, маййитни ер устига қўйиб, устидан сағана қилиш билан фарз адо бўлмаслиги келиб чиқади». (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat