Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннати муаккада амалини қилмаса гуноҳми?

10:13 / 08.07.2017 | Abdulloh | 2514

Ассалому алайкум! 4 мўтабар мазҳабимзда суннати муакка бўлган амални қилмаслик гуноҳ ҳисобланадми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Гуноҳ ҳисобланади.
Аллоҳ таоло қандай амални яхши кўрса, ўша амалларни фаришталарга вазифа қилиб юклаган. Шунинг учун уларнинг баъзиси қиёмда, баъзиси рукуъда ва баъзиси саждада бўлади. Аммо инсонлар учун Роббимиз бу амалларни пайғамбар алайҳимуссаломларга суннат қилиб жорий қилди. Бинобарин, пайғамбар алайҳимуссаломларнинг ҳар бир суннатлари Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган амаллардир. Ким қанчалик кўп суннатга амал қилса, шунчалик анбиёларнинг сифатларига яқинлашиб бораверади ва натижада Аллоҳнинг ҳузурида муқарраб бўлиб бораверади.
Худди шунингдек, Аллоҳ таоло Ўзи ёмон кўрган амалларни шайтонга одат қилиб берди. Кимнинг табиати шайтоннинг амалларига мойил бўлса, шайтон қилган амалларни қилади ва Аллоҳдан узоқлашиб, шайтоннинг дўстларига айланиб бораверади.
Шундай экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари биз учун оддий амаллар эмас, балки жаннатга калит бўладиган, Парвардигоримизнинг розилигига эриштирадиган фазилатлар ҳисобланади. Биз бу амалларни нафақат Набий алайҳиссалом қилган ишлар деб, балки Аллоҳ таоло суйган амаллар деб билишимиз ва уларга шу нуқтаи назардан ёндашишимиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat