Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тартибсиз хонада намоз

16:57 / 09.07.2017 | Sherzodjon | 3704

Ассалому алайкум! Иш юзасидан 15-20 кун мобайнида чўл худудида яшашимга тўғри кeлади. Шу вақт давомида 4-5 киши бир вагонда истиқомат қилишга мажбурмиз. Инсон табиати ҳар хил бўлар экан. Доим ҳам вагонни озода ва тартибли шароитда  сақлашнинг иложи бўлмаяпти. Шундай шароитта ҳам намоз ўқишим мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жойнамоз кейинчалик одамларга қулайлик бўлиши учун жорий қилинган нарсадир. Ер, асфальт усти, саҳро, ўт-ўлан жойларда, очиқ пол, мармар, бетон каби жойларда ҳўл нажосат бўлмаса ёки нажосат тегиб қуриган ва ҳиди келмаётган бўлса, жойнамоз солинмасдан намоз ўқиш жоиз.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي قَبْلَ أَنْ يُبْنَى الْمَسْجِدُ فِي مَرَابِضِ الْغَنَمِ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид қурилишидан олдин қўй қўраларида ҳам намоз ўқир эдилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat