Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу ҳам ёлғонми?

10:17 / 09.07.2017 | Azam | 2361

Ассалому алайкум! Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Бир куни онам мени чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникида ўтирган эдилар. «Ҳой ўғлим, келақол, сенга бир нарса бераман», — деди онам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамдан: “Ўғлингга нима бермоқчисан?” – деб сўрадилар. «Хурмо бермоқчиман», — деб жавоб берди онам. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамга: “Агар сен ҳеч нарса бермаганингда номаи аъмолингга “ёлғон гапирди” деб ёзилар эди” – дедилар.
Бу ҳадисга биноан, ҳозирги замонимиздаги кичик ёшдаги болачаларни алдаш ҳам ёлғон ҳисобланадими? Ҳозирги дeярли барча кичик ёшдаги болаларни ўйнатиш, онасига обориб бeриш, овутиш ва бошқа мақсадларда жуда кўп ёлғонлар ишлатилади-ку. Булар ҳам номаи амолга ёлғон сифатида ёзиладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Албатта ёлғон деб ёзилади. Аслида ҳар бир соҳа ва ўринда шариат рухсат бергани ва ман қилган жиҳатлар бор. Афсуски инсонлар жоизини қилиб савоб олиш ўрнига ножоизни қилиб гуноҳкор бўлишни танлайдилар. Ёш болага ёлғон гапиришни ҳеч қандай ҳожат йўқ. Ўша ёш болаларга ёлғон гапираётганларнинг ўзларини ота-оналари уларни ёлғон гапириб катта қилишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat