Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бассейн суви

02:22 / 10.07.2017 | Maftuna | 3037

Ассалому алайкум! 1. Уйимизда бассейн бор. Унда жуда кўп болалар келиб чўмилиб кетишади. Уйдаги катталар хам базида чўмилишади. Ким қандай холда пок ёки нопок холда чўмилаётганини албатта билмаймиз. Чўмилаётганда сувга шўнғиганда ёки сузаётганда бурунга сув кириб ичга ўтиб кетади. Шунда харом сув ичга кирган хисобланадими?
2. Базида укаларимни ва кичкина болаларни чўмилишини томоша қилиб ўтирганимизда бассейнни сувлари кийимга сачрайди. Шу кийимда намоз ўқиса бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Бассейннинг юза сатҳи 100газ(1 газ 46см) бўлса, унга тушган нажосат сувни нажосат қилмайди. Бассейн доира шаклида ёки тўрт бурчак бўлашидан қатъий назар. Таҳминан 4.5метрга 4.5 метр.   Агар тозаланиб турилса, зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat