Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мавсумий аллергия

10:22 / 10.07.2017 | Quddusiyo | 2500

Ассалому алайкум! Айрим саволларимга жавобини фикх сахифасидан тополмадим.
Салкам 10 йилдан бери аллергия касали билан оғрийман. Совука аллергиям бор, баданим совукни сезиши билан ёки бурнимдан совуқ хаво кириши билан қаттиқ йўтал тутади. Кузни совуғидан токи бахорни иссиқ кунлари келгунича томоқ бурними ўраб юраман. Ишхонада тахоратни ховлида оламиз (махсус хона йўқ) иссиқ сув бўлгани билан қўл-бетимда сув музлаб йўтал тутади. Баъзида тахоратим жойнамозга етмай бузилади. Баъзида намоз ўртасида. Шунда чиқиб таяммум қилиб давом эттирсам бўладими?
2). Жойнамозга йуталдан қайъ қилиб томса, нам матохда артиб давом эттирса бўладими? Мен ибодатдан қочаётганим йўқ. Ойлигимга дори оламан айримларини, етмаса касалга сабр қиламан. Ишламасам бўлмайди. Шунга маслахат беринглар. Олдиндан раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Таҳорат қилиш жуда ҳам осон бўлиб, уни ётоқхонанинг ичида бажариш ҳам жоиз. Ярим литр сув олиб, оддий чилопчинга озгина-озгинадан яхшилаб ишқаб таҳорат қилиш мумкин. Бир бор баданга сув етса фарз адо бўлади. Совуқ зарар қилмаслик учун заруратан юз-қўлни ювгач артиб, кейин бошқа аъзоларни ювиш ҳам мумкин.
2). Бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat