Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўчада диний китоблар ўқиш

11:12 / 13.07.2017 | Jora | 2096

Ассолму алайкум! Ҳурматли устозлар, кўчада ёки автобус-метро ҳокозо шунга ўхшаш жамиятда диний китобларни очиқ-ойдин ўқиса бўладими? Масалан шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳ ва бошқа ўзимизнинг таниқли олимларимизнинг китобларини. Бу қонунга зид ёки жамиятга ёмон таъсир қилмайдими? Мени уй ва масжидларда ўқишга вақтим бўлмайди.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг китобларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рухсат берилган. Жамиятда бўлмаган гапни қўзғашга ҳожат йўқ. Бирортаси текшириб сўраса бемалол кўрсатиб ҳақ-ҳуқуқингизни талаб қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat