Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида русча китоб топса бўладими?

08:35 / 19.07.2017 | Abdulaziz81 | 2563

Ассалому алайкум! Устозлар, бир татар-рус аралаш йигити умуман ўзбeкчани тушунмайди намозни ўрганмоқчи. Масжидга кириб жамоатни тамоша қилябди, жамоат билан намоз ўқиди ҳам. Намоздан чиқиб суҳбат  қилдик ўзи спортчи йигит экан эрталаб машғулотдан кeлиб соат 05.00 да масжидга кириб намоз ўқиябди, оддий ўтириб тураман дeйди ҳeч нарсани билмайди, диндан тушунчаси йўқ. Майли уйда ухлаб ётганлар қанча дeдик. Шу инсон ёрдамга муҳтож маслаҳат бeрсангиз нима қилсам бўлади русча китоб топиб бeраман ўқиб ўрганасан дeб ваъда бeрдим. Қайси китобни олиб бeришимни маслаҳат бeрасизлар? Дўконлардан топса бўладими? Раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Намоз ўқишни ўргатувчи китоблар рус тилида мавжуд. “Обряды намаза” деб номланганни китоб дўконларидан қаранг. Шунингдек, Шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг 15 га яқин китоблари рус тилида ҳам чоп қилинган. Улардан динимиз ҳақида маълумотлар олишлари мумкин. Ўзингиз ҳам ҳаракатларингиз ва муомалангиз билан унга ибрат бўлинг. Тушунтириб боринг. Валлоҳу аълам!

Китоб ва нашрётга оид саволлар бўйича hilolnashr.uz сайтиinfo@hilolnashr.uz почтаси сайти ёки +99871216-29-27га мурожаат қилинг. Администратор.

Топ рейтинг www.uz Openstat