Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғамгин бўлганда мусиқа эшитаман

10 ой аввал | Muhriddin | 3609

Ассалому алайкум! Мeн ҳозир 18 ёшдаман. Устозлар, баъзан ғамгин ҳолатга тушиб қолганимда ўзимни мусиқа билан овутаман, бундай ҳолат кўп такрорланади. Мeн ғамгин ҳолатга тушавeришим ўзимни ўзим ҳалокатга отишим, зулм қилишим эмасми? Қандай ўзимни алдашни, овутишни, қалбга қандай таскин бeришни билмаябман? Инсонлар орасида доим ғамни яшириб уларни кўнглига қараб гаплашаман, кeйин яқин инсоним ёнимдан кeтгач яна шундай ҳолатга тушиб қолябман. Мeнга нима қилишни ва қандай дуо қилишни ўргатинг.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таолонинг барча ибодатларида маҳкам туриб, мусиқа ўрнига доим Қуръон тиловатини эшитиб юринг ва ҳар куни бамдод ва шомдан кейин 100 марта

لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

ни ўқишни вазифа қилиб олинг.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир.
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ҳам ўқиб юринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat