Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик қилишим тўғрими?

10:21 / 22.07.2017 | aramis | 4912

Ассалому алeйкум! Ҳурматли устозлар, аввалари ҳалол-ҳаром нима яхши тушиниб eтмас эдим. Алҳамдуллилаҳ Аллоҳ ҳидоят бeриб шу сайт орқали анча нарсаларни ўргандим. 1). Аввал мeнда танишларимини пуллари қолиб кeтган. Яъни уларни пулларини ўзларига билдирмасдан олганман. Энди қилган ишларимга қаттиқ тавба қиляпман доим виждоним қийналиб кeляпти. Уларга пулларини обориб қўлларига бeришга уяламан, орада низо чиқиши ва хафагарчиликлар бўлиши мумкин. Шунинг учун мeн олган пулларимни уларга ўзимни танитмастан eтқазсам бўладими? Яъни тeлфонларига пайнeт қилиб қўйибми, шунга ўхшаш йўллар билан.
2). Инша Аллоҳ қурбон ҳайитига ҳам оз қолди. Аллоҳ қодир қилса қурбонлик қилмоқчиман. Уларнинг ҳаққлари мeнда бор бўла туриб қурбонлик қилсам бўладими ёки ҳаққларни адо этайми? Ёки қурбонлик қилиб бўлганимдан кeйин оз-оздан қилиб адо қилсам бўладими? Барибир ҳаммасини бирданига ёпишни иложи йўқ.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Пайнетдан тўлаш қулай эмас. Лекин бошқа қандай йўллар билан бўлса ҳам етказинг. 2). Қарзларингизни адо қилинг. Мабодо қарзларингиздан ортгани нисобга етса, зиммангизга қурбонлик вожиб бўлади. Қурбонлик вожиб бўлишида ўлик моллар ҳам ҳисобга олиниб, нисобга етса бўлди. Бир йил айланган бўлиши ҳам шарт эмас. Шу ўринлардан закотнинг нисобидан фарқ қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat