Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозларимга оид саволларим

18:56 / 24.07.2017 | Musharraf | 3444

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биздан қимматли вақтингизни аямай саволларимизга жавоб бераётганингиз учун миннатдормиз. Аллоҳим гуноҳларимизни авф этсин. Мен намоз ўқишни энди бошладим, сизга шу бўйича савол йўллаябман.
1). Намозни охирида саломдан сўнг Аллоҳга илтижо қилиб дуо қилганда ўзбек тилида дуо қилса бўладими?
2). Кўпинча уйдаги ташвишлардан чарчаганда Аллоҳдан сабр тилаб ёки бўлмаса ғазабимни босиш учун ёки бўлмаса бирор ишим бароридан келишиши учун 2 ракат намоз ўқиб олса бўладими? Намоз вақти бўлмасада агар ўқиб бўлса нияти қандай бўлади? Илтимос ноўрин бўлсада шу саволимга жавоб олмоқчиман. Раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Бўлади.
2). Шундай қилиш ҳам керак. Намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтларда бошқа ҳамма вақт ўқийверинг. Сиз учун афзали зиммангизда қазо намозларингиз бўлса, аввал қазоларингизни адо қилинг. Қачон қазоларингизни ҳаммасини ўқиб тугатганингиздан кейин нафл намозини ўқимоқчи бўлсангиз, “нафл намозини ўқишга ният қилдим” деб ният қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat