Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Умматни динини янгилайдиган

9 ой аввал | АБУ ДАХ ДАХ | 6590

Ассалому алайкум! Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳ азза ва жалла ҳар 100 йилнинг бошида умматни динини янгилайдиган бир кишини юборади деган ҳадисни ривоят қилиб, “аввалги 100 йил ўтган олимларни тафтиш қилдик, бу олим Умар ибн Абдулазиз экан, кейинги 100 йилдаги олимларни тафтиш қилдик, унда биз имом Шофеъий эканлигини билдик” деган эканлар. Шу хадис саҳиҳми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Бу ривоят саҳиҳ ва машҳурдир.

عن ابي هريرة رضي الله عنه عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أنه قال: إِنَّ اللَّهَ يَبْعَثُ لِهَذِهِ الْأُمَّةِ عَلَى رَأْسِ كُلِّ مِائَةِ سَنَةٍ مَنْ يُجَدِّدُ لَهَا دِينَهَا رواه أبو داود (رقم/4291) وصححه السخاوي في "المقاصد الحسنة


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Аллоҳ таоло ҳар юз йил аввалида бу умматга динини янгилайдиган(динга кириб қолган бидъат ва нотўғри тушунчаларни бартараф қиладиган)ларни юборади.

Абу Довуд ривояти.
Бу бир киши бўлиши ҳам мумкин, бир неча кишилар бўлиши ҳам мумкин. Ҳар юртда алоҳида-алоҳида бўлиши ҳам мумкин. Аҳмад ибн Ҳанбал ҳадис ҳақидаги ўз тушунганларини айтганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat