Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бавлдан покланиш

9 ой аввал | Abduroxman | 7357

Ассалому алайкум! 1). Бавлдан кейин ҳам закари ювилиб истинжо қилиш керакми?
2). Бир кишининг бавлдан сўнг хам сийдик томчиси келиб турса ва бу холат 15-20 минутда буткул тўхтаса шундай холатда намоз вақти чиқиб кетиш хафи бўлса. Мисол учун бомдод намози, қуёш чиқишига оз қолди бу киши сийдик томчилари тўхташини кутса  бомдод қазо бўлади. Бу холатда инсон узрли киши бўлиб тахорат қилиб намоз ўқийверадими? Қуёш чиқиб тахорати кетувчи киши бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Бавл чиққан жойида атрофга, масалан пиёланинг орқа тарафи миқдоридай ёйилиб кетса ювиш керак бўлади.
2). Сийдик чиқадиган жойга пахта ёки қоғоз тиқиб олиб таҳорат қилади ва намозини ўқийверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat