Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ тўйидаги наҳорги ош

9 ой аввал | Fazl | 3587

Ассалому алайкум! Азиз ва ҳурматли устозлар, ёзишга ноқулай бўлди лекин ёзмасам  таскин керак бўлди. Мен Тошкентга ишлаш учун келганимга 4 йил бўлди. Бу ерда дўст биродар танишлар орттирдим ва тўйлардаги баъзи ишлар одамни ёқасини ушлатди.  Алҳамдулиллаҳ бу ерга келганимдан бери 5 махал намозимни жамот билан  ўқияпман, суннат ва ҳалол луқмага интиламан. Шу 4 йил ичида деярли бир марта ҳам тўйга бормадим, баъзиларида йўлдан қайтдим. Буни асосий сабидан бири танишим уйланса   ошни келин тараф қилиб берар экан. Танишларимга буни нотўғрилигини айтсам бу ердаги тўйларни аксарида шу аҳвол дейишди. Мен “ҳа шундай эканда деб боравермайману” дедим. Сўрамоқчи бўлганим шуки шу каби тўйлардан  хафа қилмасдан тўғри тушунтириб қолаверсам бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Яхши иш қилар экансиз. Лекин ғулувга кетиб у таомларни ҳаром деб юборманг. Зеро таом ҳаром эмас. Сизга ўхшаганлар сони кўпайса, одамлар шунга қараб ҳаракат қилишади. Ҳамма қилаверяпти дейиш “ҳамма дўзахга кирса мен ҳам биргаликда киравераман” дейиш кабидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat