Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ставкаси бор эмиш

10 ой аввал | Abdurohman | 1550

Ассалому алайкум! Бу саволни бериш мен учун жуда қийин бўлди, лекин инсонлар билан тортишишдан ҳам чарчадим. Гап шундаки ҳозир жуда кўп инсонлар имомларни, марузаси учун пул олаётганини танқид қилишяпти. Яъни “Уларни ҳам ставкаси бор ўша ставкадаги пулни бермасанг келмайди” дейишябди. Балким бордур шунакалари буни инкор эта олмайман, лекин Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ ҳақларида ҳам шундай гап айтишганда чидаб бўлмайди. Мен уларга жавобан Ҳазратнинг дардлари ва мақсадлари ўша тўпланган жамоага динни етказиш бўлган дейман. Лекин улар тушунишни ҳохлашмаяпти.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Домлалар ҳақида бу каби туҳмат ва бўҳтон тарқатётганларнинг қалбида мараз-касаллиги бор. Бошқаларни билмаймиз, лекин Устозимиз ҳақларида бундай гапларни Аллоҳдан қўрқмайдиган каззоб ва туҳматчи одамлар тўқиб чиқаришган ва бунинг учун улар Аллоҳнинг ҳузурида албатта жавоб беришади. Ўша асоссиз бўлмағур гапларни тарқатаётганлар ҳам тўқиб чиқарган каззоблар билан гуноҳда баробардир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat