Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик вақтида ўзим бўлишим шартми?

20:14 / 17.08.2017 | Nurilloh | 2678

Ассалому алайкум! Мeни молим нисобга eтган. Мeн қурбонлик қилмоқчиман, лeкин уйдагилар бунга қарши. Шунинг учун мeн бир қўйни бир одамга топшириб, «мeни номимдан қурбонлик қил» дeсам бўладими? Яъни сўйиш жараёнида ўзим қатнашмайман. Шу ишим жоизми? Яна қурбонликни фарз ва вожиб амаллари ҳақида маълумот бeрсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Жоиз. Қурбонлик қилишда ўзидан бошқасини вакил ва ноиб қилиш жоиздир. Агар бир киши бошқа одамни қурбонликка вакил ёки ноиб қилса, жониворни сотиб олиш ва сўйиш вақтида вакил ёки ноиб қурбонликни ният қилиши кифоя қилади (129).
Сафардаги киши бирор юртда ўн беш ёки ундан ортиқ кун муқим бўлиб қолиб, телефон ёки бирор восита орқали ўз юртидаги кишини мени номимдан қурбонлик қилгин деб вакил қилса, вакилнинг қурбонлиги унинг номидан ўтади(130). Валлоҳу аълам!

Қурбонлик ҳақида fiqh.uz сайтининг излаш хизматидан қидирсангиз жуда кўп маълумотлар топасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat