Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Билиб туриб тан олишмайди

09:11 / 24.08.2017 | Kozimjon | 3904

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, узр саволим ўринсиз бўлса. Христианлар ва яҳудийларнинг китобларида сўнги пайғамбар яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида хабар берилган ва у кишига иймон келтириш айтилган бўлса, нимага шу диннинг ҳатто олимлари ва йўлбошловчилари буни билиб туриб ўзлари Исломни қабул қилмайдилар ва ўзгаларни ҳам тўғри йўлга бошламайдилар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Айни шу нарсани ҳидоят дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида ҳам ўз китоблари орқали у зотни яхши таниганлар ҳам иймон келтиришмаган. Бунга бир неча нарсалар сабаб бўлган. Кибр йўл қўймаган, подишоҳликдан воз кечишга кўзи қиймаган, қавми ўлдириб юборишидан қўрққан ва ҳоказо. Ҳозирги кунда ҳам шундай. Энг асосийси Аллоҳ таоло уларнинг ҳидоят топишларини насиб қилмаган экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat