Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошланғич капитал

9 ой аввал | Ибн Эргаш | 2926

Ассалому алайкум! Бизнeсда бошланғич маблағни ножоиз иш (масалан ароқ савдоси) орқали топиб, кeйинчалик тавба қилса ва ўша маблағни ҳалол ишга йўналтириб бойиб кeтса, топилган пуллари ҳалол бўладими? Нима қилмоқ кeрак?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ҳаром нарсанинг эвазига олган ёки ҳаром ишнинг эвазига олган масалан зино қилганлиги орқасидан ёки хоч ясагани эвазига олган молларни садақа қилиш ва ўша қилган ишидан тавба қилиши вожиб бўлади. Садақа қилиши ўша қилган ишига каффорат бўлади. Чунки у олинган эвазлар нопок ҳақ ҳисобланади ва ўзи фойдаланиши ҳам жоиз эмас. Садақа қилгани билан садақанинг савоби олинмай, шариатнинг “садақа қилиш керак” деган амрига бўйинсунганлигининг савобини олади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat