Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳумнинг қарзи

10:44 / 27.08.2017 | sharaf | 4408
Ассалому алайкум! Аллоҳ дин йўлида қилаётган хизматларингиздан, бизларга тўғри йўл кўрсатаётганлигингиздан рози бўлиб, ажри савобларини кўпайтириб берсин. Шайхимизни раҳматига олиб, жойларини жаннатдан қилсин. Излаш хизматидан кўнглимдагидек жавоб топмадим. Қарз олди-беридиси тўғрисида ҳукмларни ўқидим. Менга ёрдамларингиз жуда зарур. Яқинда опам вафот этди. Вафот этган инсоннинг қарзи тўланиши кераклигини жуда яхши биламан. Унинг қарзини тўлашни мен зиммамга олган эдим. Қарзларини тўладим. Аммо битта нарса мени қийнаяпти. <ол> <ли>Мабодо мен билмаган жойларда марҳумнинг қарзи қолган бўлса, нима бўлади? <ли>Марҳумнинг қарзи тўлиқ менинг зиммамга ўтган бўлса, мен билмаган жойларда қарзи бўлса, вақти соати келиб мен бунинг учун қандай жавоб бераман, ҳадислардаги ҳукмга тушиб қолиб, бунинг учун мен азобланмайманми? <ли>Марҳум опамнинг қарзини қандай қилиб тўлиқ адо қилай? Илтимос! шу масалада ёрдам берворинглар. Савол тушунарсиз бўлган бўлса узр.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бирортаси ҳужжат-далил билан исбот қилмаса тўламаганингиз учун гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat