Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дам солишда киф-шиф дейиш

18:57 / 29.08.2017 | Shahriyorbek | 6757

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар! Дам солиш яъни "руқия" бор нарса эканини биламиз, лекин дам солишда маълум бир қуръон оятлари ўқилганидан сўнг дам солувчи киф-шиф дейди. Шу тўғрими бунга бирор далил борми? Илтимос ойдинлик киритиб берсаларингиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтган киф-шифни араб тилида “нафс” дейилади. Яъни озроқ туфугини чиқариб дам солиш.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ  رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ نَاسًا مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَتَوْا عَلَى حَيٍّ مِنْ أَحْيَاءِ الْعَرَبِ فَلَمْ يَقْرُوهُمْ، فَبَيْنَمَا هُمْ كَذَلِكَ إِذْ لُدِغَ سَيِّدُ أُولَئِكَ، فَقَالُوا: هَلْ مَعَكُمْ مِنْ دَوَاءٍ أَوْ رَاقٍ؟ فَقَالُوا: إِنَّكُمْ لَمْ تَقْرُونَا، وَلَا نَفْعَلُ حَتَّى تَجْعَلُوا لَنَا جُعْلًا. فَجَعَلُوا لَهُمْ قَطِيعًا مِنَ الشَّاءِ، فَجَعَلَ يَقْرَأُ بِأُمِّ الْقُرْآنِ، وَيَجْمَعُ بُزَاقَهُ، وَيَتْفِلُ، فَبَرَأَ، فَأَتَوْا بِالشَّاءِ، فَقَالُوا: لَا نَأْخُذُهُ حَتَّى نَسْأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَسَأَلُوهُ فَضَحِكَ وَقَالَ: وَمَا أَدْرَاكَ أَنَّهَا رُقْيَةٌ، خُذُوهَا، وَاضْرِبُوا لِي بِسَهْمٍ

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир гуруҳи араб қабилаларидан бирининг ҳузурига келган эди, уларни меҳмон қилишмади. Шу аснода бирдан ўшаларнинг бошлиғини чаён чақиб олди. Улар: «Сизда бирор дори-дармон ёки дам солувчи борми?» дейишди. Шунда булар: «Сизлар бизни меҳмон қилмадингиз, энди то бизга бирор ҳақ белгиламагунингизча ҳеч нарса қилмаймиз!» дейишди. Уларга бир пода қўй белгилашди. (Дам солувчи) «Уммул Қуръон»ни ўқий бошлади ва тупугини йиғиб, суф суфлай кетди. (Бошлиқ) тузалиб қолди. Улар айтилган қўйларни келтиришди. Шунда (саҳобалар): «То Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрамагунимизча олмаймиз», дейишди. Кейин у зотдан сўрашган эди, у зот кулдилар ва: «Унинг (Фотиҳанинг) руқя эканини қаердан билдинг? Уларни олаверинглар ва менга ҳам улуш ажратинглар», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat