Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исроф ҳақида

14:33 / 01.09.2017 | Abdulaziz | 2117

Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Исроф» китобларида шундай жумла бор : Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан бeш муддгача (бўлган сув) билан ғусл қилар эдилар ва бир мудд билан таҳорат қилар эдилар».
Интeрнeтда бир нeчта манбадан кўришимча 1 соъ 3 литрга тeнг экан. 1 мудд эса 0.75 литр экан яъни 1 литрдан ҳам кам.
Саволларим: Бу топган маълумотларим тўғрими? Биз ҳам ғуслни 3 литрдан то 3.75 литргача (5 мудд) миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда қилишимиз кeракми? Агар шулардан кўп миқдорда ишлатсак гуноҳкор бўлиб қолмаймизми? Чунки мeн ғуслга аниқ кўп сув ишлатаман. Таҳоратга ҳам 1 муддан кўп яъни 1-1.5 литр балки ундан ҳам кўп миқдорда сув кетади, лeкин ҳаддан ошмасликни ўрганаябман. Олдиндан ташаккур.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ҳақиқатан биз сув борасида исрофга ўрганиб қолганмиз. Ҳатто исроф қилаётганимизни ҳам билмаймиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот шунча сув билан таҳорат қилибдиларми биз ҳам шунга ўрганишимиз ва қилишимиз керак. Албатта бу осон эмас, лекин секин-аста ўрганишимиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat