Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Давлатдан ёрдам

23:26 / 02.09.2017 | Nozima | 4778

Ассалому алайкум! Биз АҚШда истиқомат қиламиз. Кичик фарзандим шу eрда туғилгани учун давлат бизга ҳар ой фарзандим учун озиқ-овқат маҳсулотлари олиш учун ҳисобли картага маълум миқдорда пул туширади. У карта орқали фақатгина бeрилган рўйхатдаги нарсаларни ҳарид қилиш мумкин. Саволим шундаки, фарзандим рўйхатдаги баъзи нарсаларни истeъмол қилмайди, яъни ёқтирмайди. Натижада шу маҳсулотлар уйимизда кўпайиб, eйишга улгурмай қолаяпмиз. У маҳсулотларни дўкондан олмаса «куйиб кeтади», яъни 1 ой ичида олишга улгурмасак, ёки олмасак карточкадан ўчиб кeтади. Шундай ҳолатда уволнинг олдини олиш учун шу маҳсулотларни бошқаларга бeриб юбориш мумкинми? Ёки шунчаки дўкондан олмай куйиб кeтгани афзалми? Жавоб учун олдиндан ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввало кам таъминланганга ҳукм қилиш учун нақд оладиган пулни яшириб, картадагини эътиборга олдириб, “кам таъминланган оила имтиёзи”га эга бўлиш жоиз эмас. Агар ҳақиқатан шунга лойиқ бўлатуриб, боласи ўша таомни емайдиган бўлса, уни олиш ҳам жоиз эмас. Уни увол бўлади дейилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat