Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўйни кечиктириш керакми?

9 ой аввал | Sardor | 2399

Ассалому алайкум! Яхши ният қилиб тўй бошлаб қўйгандик. Тўй кунларини бeлгилаб тўйхонани 28.10.2017 кунига банд қилиб қўюдик, кeлиннинг амакиси 28.08.2017 куни юқори қон босими билан оламдан ўтдилар. Шу боис яхши ният билан бошлаган тўйимизни қолдиришимиз лозимми ёки кeчиктиришимиз кeракми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Сизлар шариатга мувофиқ тўй қилаяпсизлар деган умиддамиз. Шариатимизда “ал хойру лаа юаххору” яъни яхшиликни асло кечиктирилмайди деган қоида бор. Аза уч кун, уч кундан кўп аза тутиш ҳаромдир.

Бунда эри ўлган аёл мустаснодир. Ундай аёллар тўрт ой ўн кун идда ўтирадилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat