Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Назр ҳақида

13:56 / 06.09.2017 | Shaxboz | 3005

Ассалому алайкум! Одам қанчадур вақт оралиғида нимадур қилишни назр қилсаю, у вақт орасида қилган назрини амалга ошира олмаса, уни ҳаққини моли билан яъни қанчадур миқдорда эҳсон қилиш билан ўша қилган назрини оқласа бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қасамнинг каффорати худди зиҳордаги каби қул озод қилиш ёки ўнта мискинни тўйдириш, ёхуд уларнинг ҳар бирига бутун баданини тўсадиган кийим беришдир. Шалворнинг ўзи кифоя қилмайди. Агар уларни адо этиш пайтида ожиз бўлса, кетма-кет уч кун рўза тутади. Қасамхўр бўлмай туриб, каффорат адо қилиш жоиз эмас. Унинг лафзлари «агар», «қачон», «қачондир», «вақтики», «вақтидирки», «ҳар бир», «ҳар доимки»дир. «Ҳар қачон»дан бошқада шарт мулкда бир марта вужудга келса, таълиқ ечилиб, жазо лозим бўлади.(«Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat