Ва алайкум ассалом! Мишарий қорининг қироатига эргашиб ўқиш мумкин, у одам кўп устозлардан таълим ва ижоза олган, хадисда айтилган қўшиққа ўхшатиш у кишининг қироатидаги нағмаларга айтилмаган. Аммо кўпчиликнинг фикрига кўра¸ айрим ўринларда Қуръонга номуносиб нағмалар бор, шунга баъзи устозлардан эътироз бор. Аммо Миншавий, Хусарий, Абдудбосит қори каби устозлардан ўрганиш янада афзаллигида шубҳа йўқ. Валлоҳу аълам!