Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни қазо бўлиши

08:57 / 12.09.2017 | Аслидин | 2015

Ассалому алайкум! Пешин номози аср номизи вақти киргинча ўқиса қазо бўлмайди. Масалан аср намози вақтига 10-15 дақиқа қолган бўлса шунда пешин номозини фарзини ўқишимиз керакми ёки тўлиқ сунатлари билан ўқиш керакми?
2). Биз мусофир юртдамиз, шом пайт кўпинча ишда бўламиз, яъни ўқий олмаймиз. Ишдан чиқсак шом ўтиб кетган, лекин хуфтон пайт кирмаган бўлади. Биз шу пайт шом номозини фарзини қазо қилмай ўқиб оламиз. Биз тўғри қиляпмизми ё тўлиқ ўқишимиз керакми? Шомнинг вақтида 40-50 дақиқа ўтиб кетган бўлади. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Намозни унчалик даражада кечиктириш яхши эмас. Бундан сақланиш лозим. Сиз айтган ҳолатда аввал пешинни фарзини ўқилади.
2). Хуфтон вақти кирмаган бўлса, шом ҳали қазо бўлмаган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat