Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бойликдан сўралиш

9 ой аввал | xasan | 1963

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ килаётган ишингизга кийрот кийрот ажрлар берсин. Саволим шундан иборатки инсон ҳалол меҳнат қилиб, меҳнати орқали  катта даромад топса ва шу даромадидан вақтида закотини қилса, қолаверса бошқа эҳсонларни ҳам қилса, одамларга ёрдам берса, қўлдан келганча одамларга яхшилик қилса-ю, хашаматли уйда яшаса, хашаматли маркаб минса ва хашаматли ҳаёт кечрса бўладими? Бойлигини тўғри йўлга сарфласа, қолган бойлиги учун қиёматта савол жавоб қилинмайдими? Ҳалол топган бойлигининг қилган закоти, эҳсонлари ва ёрдамларидан ортиб қолса ҳам савол жавоб қилинадими? Жавобингиз учун катта раҳмат!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ҳалол неъматдан сўралиши аниқ ва ростдир. Шундай бўлгач, ундан жавоб бера оладиган қилиб фойдалансин, исроф қилмасин, Аллоҳ белгилаб қўйган ҳақларни унутмасин.
Аллоҳ таоло “Залзала” сурасида марҳамат қилади:

يَوْمَئِذٍ يَصْدُرُ النَّاسُ أَشْتَاتًا لِّيُرَوْا أَعْمَالَهُمْ۝


6. Ўша Кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан алоҳида алоҳида бўлиб қўзғалурлар.
Яъни қиёмат куни одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб – мўминлар алоҳида, кофирлар алоҳида – жойларидан қўзғаладилар. Кейин бу дунёда қилган ишларига яраша мукофот ёки жазо оладилар.

فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ۝  فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ۝


7. Бас, ким зарра вазнича яхшилик қилса ҳам кўрадир.
8. Ва ким зарра вазнича ёмонлик қилса ҳам кўрадир.
Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қиладилар: Соъсоъа ибн Муовия исмли одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганда, ул ҳазратлари унга «Фаман яъмал мисқола зарротин хойрон яроҳ, ва ман яъмал мисқола зарротин шарран яроҳ»ни ўқиб берганларида, у: «Бундан бошқа нарсани эшитмасам ҳам, менга шунинг ўзи етарли», – деган экан.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир хурмонинг ярми ёки бир оғиз ширин сўз билан бўлса ҳам, ўзларингизни дўзахдан сақланглар», – деганлар. Яъни бу яхшиликнинг кичиги бўлмайди, деганларидир.
Бошқа бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўзга илинмайдиган гуноҳлардан сақланинглар, чунки улар тўпланиб, кишини ҳалок қилади», – деганлар.
Ҳар доим, кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам яхшиликни қилиб, шунингдек, кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat