Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат намозида

09:32 / 14.09.2017 | Akobir | 4457

Ассалому алайкум! Жамоат намозини кўпчилик 2 хил айтади. Баъзи одамлар камида 3 киши бўлса жамоат намози ҳисобланади дeса, баъзилар имом билан бир киши бўлса ҳам жамоат намози дeйишади. Масалан эр хотини билан уйда намоз ўқиб олса жамоат бўлиб ўқиган ҳисобланади ва гуноҳкор бўлмайди дeб жавоб бeрган эди бир домла. Савол имом билан ҳисоблаганда нeчи киши бўлса жамоат намози бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

ИККИ КИШИ ВА УНДАН ОРТИҒИ ЖАМОАТДИР 

عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا حَضَرَتِ الصَّلَاةُ فَأَذِّنَا وَأَقِيمَا، ثُمَّ لِيَؤُمَّكُمَا أَكْبَرُكُمَا

Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намоз вақти кирганда азон ва иқома айтинглар, сўнг (иккингиздан) каттароғингиз имом бўлсин», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Бундай қилиб ҳамма намозларни уйда ўқишга ўрганмаслик керак. Чунки бундай киши масжидда жамоат бўлиб ўқилганнинг савобини ололмайди. Уйи масжиддан узоқда бўлгани учун ёлғиз намоз ўқийдиган бўлса, аёли ва фарзандлари билан жамоат бўлиб ўқиши билан масжидда ўқилган савоби даражасида бўлмаса ҳам жамоат билан ўқилганга ваъда қилинган 27 даража савобга эга бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жамоатдан кеч қолсалар аҳлларини тўплаб жамоат қилар эдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat