Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таъкидланмаган суннатлар

10:06 / 14.09.2017 | Ilhom | 4554

Ассалому алайкум! Устозлар, таъкидланмаган суннатни тушинтириб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариат жазм этмасдан талаб қилган, уни қилган одам савоб олиб, қилмаган мазаммат қилинмайдиган амал «суннат» дейилади. Қарз олди-бердисини васийқа сифатида ёзиб қўйиш ҳақидаги ҳукм бунинг мисолидир. Суннат амални қилган одам савоб олади. Уни тарк этган одам иқоб қилинмайди. Ундай киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маломатларига ва итобларига қолиши мумкин. Ҳанафийлардан бошқалар суннатни мандуб, нафл, мустаҳаб, татоввў, эҳсон ва ҳасан каби номлар билан ҳам атайдилар. Ҳанафийлар эса суннат билан мандуб ва мустаҳабнинг орасида фарқ бор, дейдилар. Суннат таъкидланган амал бўлиб, динда шарт бўлмаган, аммо уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимий равишда қилиб юрганлар ва баъзан узрсиз тарк қилганлар. Мандуб ёки мустаҳаб эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимий равишда қилмаган амаллардир. Ҳанафийлар Суннатни бир неча турга тақсимлайдилар: 1. Суннати муаккада. Жамоат намозига ўхшаш амаллар. 2. Суннати машрўа. Душанба ва пайшанба кунлари рўзасини тутишга ўхшаш амаллар. 3. Суннати зоида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ейиш-ичишлари, кийинишлари, юриш-туришлари, ухлашларига эргашишга ўхшаш ишлар. («Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat