Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисми?

16:59 / 28.09.2017 | Shoxrux | 2706

Ассалому алайкум! Яқин дўстим бугун менга ушбуни юборибди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар; Умматимнинг энг яхшиси хотини кўпроғидур! Бухорий ривояти 4681. (ўзгартирмасдан ёздим).
Мени тўғриси ишонгим келмади, лекин, ўзимча гумон қилмай, деб сизлардан сўрамоқчи эдим. Ушбу ҳадисга ишонса бўладими? (ушбу хабар телеграммдаги бир каналдан олинган экан).


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Бу Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг гаплари.

عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ قَالَ: قَالَ لِي ابْنُ عَبَّاسٍ: هَلْ تَزَوَّجْتَ؟ قُلْتُ: لَا. قَالَ: فَتَزَوَّجْ، فَإِنَّ خَيْرَ هَذِهِ الْأُمَّةِ أَكْثَرُهَا نِسَاءً. رواه البخاري


Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос менга: «Уйландингми?» деди. «Йўқ», дедим. «Уйлан, чунки бу умматнинг энг яхшиси аёллари кўп бўлганидир», деди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Ҳозирги кунда эркаклардан кўра аёлларнинг кўплиги инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Қолаверса кўп эркаклар битта аёлини уддасидан ҳам чиқишолмаяпти. Шу ҳолатда 2-3та аёлни нон-нафақасини ўз жойида қилиб, иффатларини сақлашларига сабабчи бўлиб, улардан кўрилган фарзандларнинг тарбиясига машғул бўлса, ёки бева қолиб фарзандларининг тарбиясига қийналаётган аёлга уйланиб уларни етимларини ўз қарамоғига олса ундай киши албатта яхши бўладида. Лекин бундан уйланиб талоқ қилишга одатланган ёки эрга тегиб талоғини олишга одатланган аёлу-эркаклар мустаснодир.

عن أبى موسى الأشعري قال: قال رسول اللّه صلّى اللّه عليه وسلّم: "تزوجوا ولا تطلقوا فإن اللّه لا يحب الذواقين والذواقات" رواه البزار في المسند


Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Уйланинглар ва талоқ қўйманглар. Албатта Аллоҳ татиб кўриб талоқ қилувчи эркак ва татиб кўриб талоғини олувчи аёлларни яхши кўрмайди” дедилар. Баззор ривояти.
Бошқа бир ривоятда ундайларга лаънат бўлиши айтилган.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat