Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тижоратда шериклик

9 ой аввал | Ismoil | 1929

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, хусусий фирма ишлатаман. Асосан хизмат кўрсатиш ишлари. Тижоратимни янада ривожлантириш учун савдо сотиқ хам қилмоқчиман. Дўконнинг бир четидан савдо учун шароит тайёрладим. Айланма маблағим етарли эмас эди. Бир танишим келишиб олсак пул тикишни таклиф қилди. Бозорни ўрганиб, сотадиган товарларни устига 30% қўйиб сотишимиз мумкинлигини ва солиқлар, сотувчиларга ойликлар бошқа харажатлар учун тахминан 10% харажати бўлишини хисоблаб чиқдим. Унга фойданинг ярмини яни 10%ни беришимни айтдим. 10% ўзимга қоляпти. Унга ноинсофлик қилмадимми? Топган пулим охиратимга ёмон таъсир қилмайдими, ҳалол ҳисобланадими? Шерикчиликда ишлашнинг масъулияти катта деб эшитгандим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Фойдани келишганларингиздек фоизда бўлиб олишингиз мумкин. Ҳар ойда “тиккан пулингни шунча фоизи ёки муаййан фалонча минг сўм сенга” дейиш жоиз эмас. Аллоҳ тижоратингизга барака берсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat