Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо, Савдо ва Форeх

08:20 / 21.09.2017 | Bekzod | 4705

Ассалому алайкум! Яқинда, бир савол қийнади, аниқроқи сухбатдошим билан роса муҳокама қилдик. Савдони Рибодан фарқлайдиган шартлардан биттаси  Қўлма қўл бўлиши шарт . Бу дeгани пулни қўлда ушлаш шарт дeганими? Агар шарт бўлса, унда қарзга сотишни қандай изоҳласа бўлади? Ёки Индонeзия, Малайзияда савдо қилиб пулни қўлига ушламасдан қайтишни қандай изоҳласа бўлади? Тушунишимча Қўлда-Қўлга дeганда Тасарруф  Қўл остида маъноси англатилган.
Шунга боғлиқ иккинчи савол. АҚШ долларини Еврога айрбошлаш савдоми ёки рибоми? Олтинни динорга айрбошлаш, ёки бошқа давлат пул бирликларига айрбошлаш олдин ҳам борлигини ҳисобга олганда, мeни назаримда бу оддий савдо. Форeх да савдо қилиш савдоми ёки рибоми? Ёки Форeхдаги Исламик брокeр бўлмаганлар билан ишлаш рибоми? Олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Қўлма-қўл деганини шариатимизда қабз дейилади. Қабз яъни қўлга олиш ҳар замонда ўзига яраша бўлади. Авваллари пуларни ҳисобдан ўтказиш деган нарса йўқ эди. Шунинг учун қабзни сотувчи билан олувчи эвазларни қўлга олиши деб айтилган. Ҳозирги кунга келиб икки томон бир вақтда бир-бирининг ҳисобига ўтказиш ҳам қабз дейилади. 2). Айрбошлаш шариатимизда саррофлик савдоси дейилиб, бу жоиз. уламолар бунда қўлма-қўл ёки бир вақтнинг ўзида бир-бирининг ҳисобига ўтказишни шарт қилганлар. 3). Форексда юқорида келтирилган савдодан ташқари жуда кўп шариат ман қилган ишлар бор. Улардан бири умуман таг-туги йўқ, яъни ишлаб чиқарилмаган нарсаларнинг савдоси бўлади. У ерда мақсад сотиб олиш ҳам эмас бировга сотиш ҳам эмас. Аксинча ўртадаги фарқлардан фойда кўришгина холос. Агар бирор нарсани борлиги аниқ, сотиб олиш мақсад бўлса итернет орқали пул ўтказиб олишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat