Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чиллали аёл

08:09 / 20.09.2017 | Orifjon | 2543

Ассалому алайкум! Устозлар, саволимдан бироз ҳижолатдаман олдиндан узур. Аёл киши туққанидан кейин 40 кун чиллали ҳисобланади. Шу вақт ичидан ёмон нарса оқади. Аммо оқаётган нарса чилла чиқишидан олдин келмай қолса, эр аёли билан яқинлик қилса бўладими? Олдиндан ташаккур. Сизлардан миннатдормиз азиз Устозлар.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Сиз айтган нарсани шариатимизда нифос қони дейилади. Агар биринчи туғиш бўлса, қон тўхташи билан аёл ғусл қилади ва эри билан яқинлик қилаверади. 40 кунгача кутиб ўтириш шарт эмас. Агар 2-3-туғишлар бўлса, 1-2-туққанларида ўша қон неча кунда тўхтаган бўлса, ўшанча муддат у аёлнинг нифосдаги одати ҳисобланади. Худди ҳайздаги каби. Масалан 1-туққанида қон 30 кунда тўхтаган бўлса, 30 кун ўша аёлнинг одати дейилади. 2-туққанида 20 кунда қон тўхтаса ғусл қилиб намоз рўзани бошлайди, аммо 30 кун тўлиқ бўлгунича эри билан яқинлик қилмай туради. Чунки олдинги одатга кўра яна қон келиб қолиши бор. Одатда нифос қони ҳамма аёлда ҳар хил бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat