Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш ва куёвларга саволлар

9 ой аввал | Abdurohman | 2635

Ассалому алайкум! Ҳозирда совчилик ишлари нозик масалага айланган. Одамлар куёв ҳақида қизиқиб боқа оларканми дейишади. Ҳатто ишлаб турган одам ҳақида хам шундай сўровлар бўлади. Яна агар уйлансанг қандай боқасан дейишади. Айрим инсонлар эса ҳозир боқа олмайман шу сабабдан 3-4 йилдан кейин ўзимни ўнглаб олиб уйланам дейишади. 3-4 йилдан кейин ёшлари 30 га бориб қолишсаям шу гапларни айтишади. Мен бу каби гапларни яъни қандай боқаман, нима бўлади, ким боқади, қандай боқасан деганларни эшитавериб шу даражада хам ризқ масаласида муккасидан кетиб муболағага бориладими деб айтдим. Ризқ масаласи бизни бўйнимиздаги нарса эмас, биздан фақат воситаларни ишлатса бўлди дегандек қилиб айтудим яъни одам ўзини зиммасида бўлмаган нарсага шунча бош қотирадими деб. Устозлар шу куёвларга берилаётган соволларга тепада зикр этилган гаплар ҳақиқатда ҳозир асослими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Қўлидан ҳеч нарса келмаса ҳам уйланавераман деганлар ва оёққа туриб олсам уйланаман деганларнинг иккиси ҳам хато қилишади. 1-си бироз ҳаракат қилиб нафақани топишга ҳараркат қилсин, 2-си орзу ҳавасларини камайтирсин. Баъзиларга ўхшаб қўлидан ҳеч нарса келмай уй жихози ва ўзи киядиган кийимларни ҳам аёлининг зиммасига юклаб қўйиб уйланиш ҳам жоиз эмас. Катта бир дунёни орзу қилиб унгача зинога машғул бўлиб уйланишни кечиктириш ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat